Аттестацияда юқори натижа олганларга 70% лик устама тайинланади

Аттестацияда юқори натижа олганларга 70% лик устама тайинланади

 

Бугун, 19 май куни АОКАда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмат раҳбари Дилфуза Собирова иштирокида малака тоифа синовлари бўйича брифинг ўтказилди.

 

 

Унга кўра, биринчи ярмида малака тест синовларида 5095 нафар педагог 86 ва ундан юқори натижа қайд этган. Демак, Ҳукуматнинг 2025 йил 28 февралдаги 130-сон қарори асосида 70% лик устама тайинланади.

 

 

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги бошқарма бошлиғи Сардор Рахимбоев xalqtaliminfo.uz нашрига берган интервьюсида маълум қилишича тоифа бериш тизими Америка ташкилоти томонидан аккредитациясидан ўтказилган.

 

 

Бунда қўшимча устама фақат малака синовида (иккала босқичда) иштирок этиб, олий ва биринчи малака тоифасига эришган (ёки сақлаган) педагогларга берилади.

 

 

Белгиланган даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга бўлганлиги сабабли навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан берилган максимал балл эътиборга олинмайди.

 

 

Ушбу педагоглар ҳамда мажбурий аттестацияга жалб этилмайдиган малака тоифасига эга педагог кадрлар ўз хоҳишига кўра навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш орқали устамага эга бўлишлари мумкин.

 

 

Устаманинг амал қилиш муддати икки йил бўлиб, муддат якунлангандан сўнг устама учун синовларда қайта иштирок этиш мумкин бўлади.