Баҳорги аттестацияда иштирок этган ўқитувчиларнинг 59 фоизи имтиҳондан ўта олмаган

Баҳорги аттестацияда иштирок этган ўқитувчиларнинг 59 фоизи имтиҳондан ўта олмаган

 

Бугун, 19 май куни АОКАда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмат раҳбари Дилфуза Собирова иштирокида малака тоифа синовлари бўйича брифинг ўтказилди. Унда педагоглар аттестацияси бўйича айрим маълумотларга тўхталди.

 

 

Маълум қилинишича, аттестациядаги синов тестлари мутахассислар, олимлар, амалиётчи педагоглар иштирокида халқаро тестология меъёрлари асосида ишлаб чиқилган. Белгиланган мезонлар асосида 46та фандан учта: ўзбек, рус ва қорақалпоқ тилларида 30 мингга яқин назорат-синов материаллари тайёрланган.

 

 

Жорий йилдаги тоифа синовларида иштирок этиш учун 190 мингга яқин педагоглар онлайн шаклда ариза топширган бўлиб, уларнинг 177,640 нафари (умумий аризачиларнинг 95%и) жараёнларда қатнашган. Шунингдек, ўрнатилган тартиб-қоидаларни бузганлиги сабабли 75 нафар педагог синовдан четлаштирилган. Бу масалада тегишли тартибда далолатнома расмийлаштирилган.

 

 

Аттестация натижаларига кўра, умумий ҳисобда 73 мингдан зиёд педагоглар ижобий натижа кўрсатган. Бунда:

 

 

10504 нафари – олий тоифа

 

23200 нафари – I тоифа

 

27805 нафари – II тоифа олган.

 

 

6603 нафари эса мутахассис лавозимини сақлаб қолган. Лекин 104 мингга яқин (58,9%) ўқитувчи аттестация имтиҳонидан ўта олмаган.

 

 

Шунингдек, 15-16 май кунлари ўтказилган касбий сертификатлаш синовларида 4880 нафар ўқитувчи иштирок этган.

 

 

Энди педагогларнинг шахсий кабинетларига QR-код қўйилган электрон шаклдаги сертификат юборилади