2024 йилда энг кўп даромад кўрган ОТМ лар маълум қилинди

2024 йилда энг кўп даромад кўрган ОТМ лар маълум қилинди

Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг очиқ маълумотлар саҳифасида 2024 йилда Давлат олий таълим муассасаларининг 2025 йил 1 январь ҳолатига (2024 йил йиллик) даромадлари ва харажатлари тўғрисида маълумот жойланди.

 

 

Унга кўра, энг кўп даромад кўрган олий таълим муассасалари бешталигини қуйидаги ОТМлар эгаллаган:

 

 

1. Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 927 млрд. 472 млн. сўм

 

2. Мирзо Улуғбек номидаги Ўзбекистон миллий университети  574 млрд. 587 млн. сўм

 

3. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети – 475 млрд. 869 млн. сўм

 

4. Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университети – 473 млрд. 896 млн. сўм

 

5. Жиззах давлат педагогика университети – 423 млрд. 929 млн. сўм

 

 

2024 йилда соф даромад кўрган олий таълим муассасаларининг топ 5талиги:

 

 

1. Жиззах давлат педагогика университети – 76 млрд. 169 млн. сўм

 

2. Қарши муҳандислик-иқтисодиёт институти – 54 млрд. 256 млн. сўм

 

3. Тошкент давлат иқтисодиёт университети – 44 млрд. 794 млн. сўм

 

4. Шаҳрисабз давлат педагогика институти – 40 млрд. 801 млн. сўм

 

5. «Тошкент ирригация ва қишлоқ хўжалигини механизациялаш муҳандислари институти» миллий тадқиқот университети 38 млрд. 300 млн.

 

 

2024 йилда харажатлари даромадидан кўп бўлган олий таълим муассасаларининг топ 5талиги:

 

 

1. Самарқанд давлат университети – 37 млрд. 988 млн. сўм

 

2. Самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти – 37 млрд. 922 млн. сўм

 

3. Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат университети – 36 млрд. 993 млн. сўм

 

4. Навоий давлат университети – 32 млрд. 902 млн. сўм

 

5. Урганч давлат университети – 25 млрд. 582 млн. сўм

 

 

Умумий ҳисобда 2024 йилда Давлат олий таълим муассасалари 11 трлн. 953 млрд. 243 млн. сўм даромад кўриб, 11 трлн. 448 млрд. 986 млн. сўм харажат қилган.

 

 

Умумий рўйхат билан танишиш