Тошкентда 10-синф ўқувчиси SАТ имтиҳонидан юқори балл тўплади

Тошкентда 10-синф ўқувчиси SАТ имтиҳонидан юқори балл тўплади

 

Олмазор туман ихтисослаштирилган мактабининг 10-синф ўқувчиси Умиджон Зафаров халқаро SАТ имтиҳонидан 1530 баллни қўлга киритди.

 

 

Маълумот учун, SАТ (Scholastic Aptitude Test) академик баҳолаш мезони 400–1600 балл шкаласида баҳоланади. Ушбу сертификат халқаро миқёсда тан олинган бўлиб, дунёнинг нуфузли университетларига ўқишга кириш ва грантлар ютиб олишнинг асосий мезонларидан бири ҳисобланади.