Сурхондарёдаги боғчаларда болалар қамрови республика бўйича энг паст даражада эканлиги аниқланди

Сурхондарёдаги боғчаларда болалар қамрови республика бўйича энг паст даражада эканлиги аниқланди

Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенатининг Фан, таълим ва соғлиқни сақлаш масалалари қўмитаси раиси Б. Абдуллаев бошчилигидаги ишчи гуруҳ парламент назорати доирасида Сурхондарё вилоятидаги мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти ўрганилган.

 

 

Маълум бўлишича, боғчаларда болалар қамрови 68 фоизни ташкил этиб, ушбу кўрсаткич республика бўйича энг паст даражада эканлиги аниқланган. Ҳозирги кунда 3 ёшдан 7 ёшгача бўлган болаларнинг 32 фоизи мактабгача таълим ташкилотлари билан қамраб олинмаган.

 

 

Шунингдек, 28 та маҳаллада ҳали ҳам мактабгача таълим ташкилоти мавжуд эмас.

 

 

Бундан ташқари, айрим ташкилотларда озиқ-овқат маҳсулотларини сақлаш талаб даражасида эмаслиги, ошпазлар тиббий кўрикдан ўтмасдан ишга жалб қилингани ва болаларга белгиланган меъёрда озиқ-овқат таъминланмаётгани каби ҳолатлар ҳам аниқланган.

 

 

Шу боис, мавжуд муаммоларни бартараф этиш бўйича тегишли тавсиялар ишлаб чиқилиб, масъул идораларга етказилган.