“Чарчоққа таслим бўлмаётган болалар” — халқаро олимпиада қандай ўтмоқда

“Чарчоққа таслим бўлмаётган болалар” — халқаро олимпиада қандай ўтмоқда

Тошкентда 7-13- май кунларни Ал-Хоразмий номидаги халқаро математика ва информатика олимпиада ўтказилиши белгиланган.

 

10 май куни ҳам олимпиада бўлиб ўтди.

 

Унда Туркия, Озарбайжон, Беларусь, Малайзия, Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон жамоаларидан 202 нафар иштирокчи қатнашмоқда.

 

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги матбуот котиби Дилфуза Собирова ўзининг телеграмдаги саҳифасига олимпиада жараёнларидан лавҳа жойлар экан, вазиятга «чарчоқларга енгилмаётган болалар» дея баҳо берди.

 

Ушбу видеода 4 соатдан бери давом этаётган олимпиададаги болаларнинг ҳолати акс этган.

 

 

Эслатма: III Ал-Хоразмий номидаги Халқаро Математика ва Информатика олимпиадаси илк маротаба 2 та фан (математика ва информатика)дан ташкил этилмоқда.