14-23 ёш оралиғидаги ёшларнинг ўқишга киришга тайёрланиш харажатлари қоплаб берилади

14-23 ёш оралиғидаги ёшларнинг ўқишга киришга тайёрланиш харажатлари қоплаб берилади

Вазирлар Маҳкамасининг 2025 йил 5 майдаги «Етим ва ота-она қарамоғидан маҳрум бўлган болаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш ҳамда уларга ижтимоий ёрдам кўрсатиш билан боғлиқ харажатларни молиялаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида» қарори қабул қилинди.⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Қарорда етим, ота-она қаромоғидан маҳрум бўлган, шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзандларини ижтимоий қўллаб-қувватлаш чораларининг самарадорлигини ошириш масалалари кўрилган.⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Қарорга кўра, ижтимоий ҳимояга муҳтож 14-23 ёш оралиғидаги ёшларга олий таълим муассасаларига ўқишга кириш учун тайёрланиш харажатлари бир маротаба қоплаб берилади.⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Бунда ҳар бир курс учун (5 тагача фан) ҳар ой ёрдам пули бериб борилади.⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Ушбу ёрдамнинг давомийлиги 12 ой.⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Яъни, ўқувчига тайёрланиш даврининг 12 ой муддатида ҳар бир ўқиётган фани учун низомда келтирилган миқдорида ёрдам пули берилади.⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Ижтимоий ёрдам қуйидаги миқдорларда ҳар бир курс (5 тагача) учун ҳудудлар кесимида қуйидагича миқдорда тўлаб берилади:⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

– Тошкент шаҳрида БҲМнинг (базавий ҳисоблаш миқдори) 2 бараваригача (750 минг сўм)⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

– Нукус шаҳри ва вилоятларнинг марказларида БҲМнинг 1,5 бараваригача (562 500 сўм)⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

– қолган ҳудудларда БҲМнинг 1 бараваригача (375 минг сўм)⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Ижтимоий ёрдам қуйидагилар тоифадаги ёшлар учун берилади (14-23 ёш оралиғида):⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

– ҳомийлик белгиланган болалар;⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

– тутинилган (фостер) оилага берилган болалар;⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

– «СОС – Ўзбекистон болалар маҳаллалари» уюшмасининг болаларни муқобил парвариш қилиш хизмати тарбияланувчилари ва битирувчилари;⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

– республика ўқув-тарбия муассасаларининг тарбияланувчилари ва битирувчилари;⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

– Меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари ва битирувчилари;⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

– Кичик ҳажмли болалар уйлари тарбияланувчилари ва битирувчилари.⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Эслатма! Ижтимоий ёрдам кўрсатиш учун қуйидагича талаблар қўйилади:⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Ёрдам олган ёшлар олий таълим ташкилотларига ўқишга кириш учун тайёрлаш курсларига мунтазам қатнашиши зарур.⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Шунингдек, ўқишга кириш учун тайёрлаш курслари якуни бўйича бериладиган белгиланган намунадаги сертификатни олиш талаб этилади (шундай сертификат тақдим этилган тақдирда).⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Ушбу ёрдамдан фойдаланиш учун талабгорлар нодавлат таълим ташкилоти билан тузилган шартномани тақдим этиши керак бўлади.⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠

Муҳим!⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠ Мазкур ёрдам, истисно тариқасида, ота-онаси уч ойдан ортиқ муддатга чет давлатга вақтинча чиқиб кетаётганлиги муносабати билан ҳомий тайинланган Камбағал оилалар реестрига киритилган оилаларнинг фарзандларига ҳам кўрсатилиши мумкин.⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌‌‌‌⁠‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠⁠