Бугун барча ходимлар ишдан вақтлироқ кетиши мумкинми?

Бугун барча ходимлар ишдан вақтлироқ кетиши мумкинми?

 

Меҳнат кодексининг 187-моддасига кўра, ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

 

 

Эртага, 9 май – Хотира ва қадрлаш куни, яъни ишланмайдиган байрам куни. Демак, бугун барча ходимлар камида 1 соат вақтлироқ уйига кетишига қонуний ҳаққи бор.

 

187-модда. Ишланмайдиган байрам кунлари арафасида ҳар кунлик ишнинг (сменанинг) давомийлиги барча ходимлар учун камида бир соатга қисқартирилади.

 

Байрамдан олдинги куни ишнинг (сменанинг) давомийлигини қисқартириш имкони бўлмаган узлуксиз ишлайдиган ташкилотларда ва айрим турдаги ишларда ортиқча ишлаганлик ходимга қўшимча дам олиш вақти бериш ёки ходимнинг розилиги билан иш вақтидан ташқари иш учун белгиланган нормалар бўйича ҳақ тўлаш орқали компенсация қилинади.