12-13-май кунлари ўтказиладиган умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди

12-13-май кунлари ўтказиладиган умумтаълим фанларидан миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди

 

2025-йил 12-май (душанба) куни география ва 13-май (сешанба) куни физика фанларидан бўлиб ўтадиган миллий сертификат имтиҳони учун рухсатномалар эълон қилинди. Бу ҳақда Билимни баҳолаш агентлиги хабар берди.

 

 

Тест синовида иштирок этадиган талабгорлар рухсатномани my.gov.uz сайтининг «Менинг аризаларим» бўлимидан олишлари мумкин.

 

 

Рухсатномада талабгорлар қачон, қаерда тест синовида иштирок этиши кўрсатилган бўлиб, талабгорлардан белгиланган вақтдан кечикмаган ҳолда келиш сўралади.

 

 

Талабгорларни тест синови ўтказиладиган биноларга шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) асосида киритиш:

 

 

1-смена учун соат 7:30 дан 8:30 га қадар амалга оширилади. (1-сменада соат 8:30 дан кеч келган талабгорлар тест синовига киритилмайди).

 

2-смена учун соат 13:30 дан 14:30 га қадар амалга оширилади. (2-сменада Соат 14:30 дан кеч келган талабгорлар тест синовига киритилмайди).

 

 

ИЗОҲ: Талабгорлар сонидан келиб чиққан ҳолда тарих ва математика фанларидан миллий сертификат имтиҳони май ойи давомида ўтказилади. Аниқ имтиҳон саналари имтиҳондан бир ҳафта олдин эълон қилинади.

 

 

Тест топширувчилардан имтиҳон ўтказиладиган бинога электрон қурилмалар, сумка, китоб, дафтар, ёзув материаллари, ичимлик, овқат, шахсий буюмлар ва шунга ўхшаш ортиқча нарсаларни олиб келмаслик сўралади.