Ижтимоий тармоқларда вояга етмаган ўғил бола бир қизнинг оёғига бош урган ҳолда узр сўрагани акс этган тасвирлар тарқалди. Бунга Самарқанд вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ахборот хизмати расмий муносабат билдирди.
Маълум қилинишича, ҳолат бир йил аввал Пахтачи тумани 21-умумтаълим мактаби масъуллари иштирокида содир бўлганлиги айтилган.
«Ижтимоий тармоқларда «Етимни боши бойнинг қизини оёғига тенгми?» сарлавҳали (Пахтачи тумани 21- умумтаълим мактаби масъуллари иштирокида содир бўлганлиги айтилган) видеолавҳа тарқалди. Дастлабки маълумотларга кўра, ушбу ҳолат бир йил олдин содир бўлган.
Айни пайтда ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари ўрганишлар олиб бормоқда», — дейилади хабарда.
