1–6 май кунлари 9-синф битирувчилари учун Жисмоний тарбия фанидан якуний аттестация имтиҳонлари ташкил этилади.
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан имтиҳон билетлари расман эълон қилинди. 9-синф ўқувчилари учун Жисмоний тарбия фанидан саволлар билети қуръа ташлаш орқали танлаб олинди.
Тасодифий танлаш тизими асосида ўтказилган натижаларга кўра:
Ўғил болалар — 2-билет,
Қиз болалар — 1-билет асосида якуний баҳолаш амалга оширилади.
Ҳар бир билетда амалий машқлар белгиланган бўлиб, ўқувчиларнинг умумий жисмоний тайёргарлиги, ҳаракат техникаси ва спорт маданияти баҳоланади.


