9 май муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

9 май муносабати билан ўзбекистонликлар неча кун дам олади?

9 май — Хотира ва қадрлаш куни мунобасабати билан ўзбекистонликлар учун қуйидаги кунлар дам олиш куни ҳисобланади:

9 май, жума — Хотира ва қадрлаш куни, барча ходимлар учун дам олиш куни;

10 май, шанба — ҳафтасига 6 кун ишлайдиганлар учун иш куни, 5 кунликлар учун одатий дам олиш куни;

11 май, якшанба — барча учун одатий дам олиш куни.

Шундан келиб чиқадики, 5 кунлик иш ҳафтасига эга ходимлар 3 кун, 6 кунлик иш ҳафтасига эга ходимлар эса 2 кун дам олади.