Тошкентда она тили ва адабиёти ўқитувчиси 84 балл, ўзбек тили (давлат тили) фанидан 88 балл тўплади

Тошкентда она тили ва адабиёти ўқитувчиси 84 балл, ўзбек тили (давлат тили) фанидан 88 балл тўплади

 

Тошкент шаҳар Олмазор туманидаги 196-сонли умумтаълим мактаби она тили ва адабиёти фани ўқитувчиси Назокат Жуматова аттестация жараёни тест синовларини муваффақиятли топширди.

 

 

Эътиборлиси, у тест имтиҳонларида она тили ва адабиётидан 84 балл жамғарган бўлса, ўзбек тили( давлат тили)дан эса 88 балл тўплади. Бу эса Назокат Жуматованинг олий малака тоифаси талабини бажариши учун кифоя қилган.