Чет тилини билиш даражасини аниқлаш бўйича бўлиб ўтадиган навбатдаги имтиҳон санаси эълон қилинди.
Унга кўра:
имтиҳоннинг Writing (ёзма) қисми — 25-28 апрель кунлари;
Speaking (гапириш кўникмаси)ни баҳолаш имтиҳонлари — 28 апрелдан 23 май кунларига қадар бўлиб ўтади (шанба, якшанба ва байрам кунларидан ташқари).
Талабгорлар имтиҳон жойи, куни ва аниқ вақтини my.gov.uz сайтининг «Менинг аризаларим» бўлимидан билишлари ва рухсатномани юклаб олишлари мумкин.
Имтиҳон ўтказиладиган жойлар ва уларнинг жойлашуви (геолокация): https://telegra.ph/chet-tili-04-22-5
Талабгорлардан тест синовига белгиланган вақтдан камида бир ярим соат олдин шахсини тасдиқловчи ҳужжат (паспорт ёки ID-карта) билан келишлари сўралади.
