Наманган шаҳридаги Президент мактабининг 10-синф ўқувчиси Мадина Икромжонова «Ҳаёт фанлари олимпиадаси»да ғолиб бўлиб, олийгоҳда ўқиш учун 100 фоизлик грантни қўлга киритди.
Аввалроқ, Олмазор туман ихтисослаштирилган мактабининг 10-синф ўқувчиси Ёқуб Аширбеков, Хонқа туман ихтисослаштирилган мактабининг 11-синф ўқувчиси Саодатжон Муҳаммадова ҳам ўқиш учун 100 фоизлик грантни қўлга киритгани ҳақида хабар берган эдик.
