Бухорода 9-синф ўқувчиси биологиядан А+ натижани қўлга киритди

Бухорода 9-синф ўқувчиси биологиядан А+ натижани қўлга киритди

Бухоро вилояти Бухоро шаҳридаги умумий ўрта таълим мактабнинг 9-синф ўқувчиси Муқумова Нодира биология фанидан А+ даражасини олган. Ушбу натижа кириш имтиҳонларидан биология фанидан энг максимал баллга эришиш имкониятини беради.

 

Бухорода 9-синф ўқувчиси биологиядан А+ натижани қўлга киритди

 

Бундан аввалроқ:

 

– Андижон вилояти Балиқчи тумани 2-умумий ўрта таълим мактаби 10-синф ўқувчиси Каримжонов Азизбек кимё ва биология фанларидан А+;

 

– Бухоро вилояти Жондор тумани 33- мактаб 10-синф ўқувчиси Тўлусов Умид кимё ва биология фанларидан А+;

 

– Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги Авиценна хусусий мактаби 10-синф ўқувчиси Норхўжаев Лазизжон кимё фанидан А+ ва биологиядан эса А даражасини қўлга киритган эди.