Наманган вилоятининг Учқўрғон туманида оғир йўл-транспорт ҳодисаси юз берди. 23-сонли мактабнинг 10-синф ўқувчиси отасига тегишли Cobalt автомобилини бошқариб, ўша мактабнинг 4-синф ўқувчисини уриб юборган. Бу ҳақда вилоят ЙҲХБ матбуот хизмати хабар берди.
Олинган маълумотларга кўра, вояга етмаган ўқувчи машинани ота-онаси йўқлигидан фойдаланиб, яширинча бошқарган. У ҳаракатланиш чоғида йўлни кесиб ўтаётган болани кўриб, тўхташга ҳаракат қилганини, бироқ уни уриб юборганини айтмоқда. Оғир тан жароҳатлари олган бола касалхонада вафот этган.
ЙТҲдан сўнг боланинг отаси Россиядан зудлик билан қайтган ва воқеа юзасидан кечирим сўраган:
«Бу хабарни эшитганимда Россия Федерациясида эдим. Дарҳол чиптани олиб, уйга қайтдим. Уйда на мен, на онаси бўлганмиз. Россияда бўлган вақтимда ҳам телефон орқали гаплашганимда, унга: ЪМашина бу ўйинчоқ эмас, тегмаъ, деб огоҳлантирган эдим. Айбдорман, бу иш қандай содир бўлганини ўзим ҳам тушунмай қолдим. Энди биз ўша боланинг ўлимига сабабчи бўлиб қолдик. Аввало, мени кечиришсин» – дейди воқеа иштирокчисининг отаси.
Мазкур ҳолат юзасидан вояга етмаган шахсга нисбатан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми (ўлимга олиб келган ЙТҲ) билан жиноят иши қўзғатилган.
