Қарши шаҳридаги «Avitsenna school» хусусий мактабининг 50 нафар ўқувчиси тегишли фанлардан миллий сертификатга эга бўлди

Қарши шаҳридаги «Avitsenna school» хусусий мактабининг 50 нафар ўқувчиси тегишли фанлардан миллий сертификатга эга бўлди

Бир мактабнинг 50 нафардан ортиқ ўқувчиси тегишли фанлардан миллий сертификат олиб, максимал натижалар билан муддатидан олдин тиббиёт йўналишида талабаликни нақд қилиб қўйишди. Қарши шаҳрида жойлашган «Avitsenna school» кимё, биология, математика ва инглиз тили фанлари чуқурлаштириб ўқитадиган хусусий мактаб бўлиб, ундаги битирувчилар ҳар йили энг юқори натижаларни қайд этиб келмоқда.

 

«Avitsenna school» мактабининг асосий мақсади ҳар бир ўқувчининг имкониятидан фойдаланиб, уларни яхши натижага чиқаришдан иборат. Бу ерда ўқувчиларга нисбатан ёндашув доимий назорат, таҳлил ва ота-оналар билан ҳамкорликка таянган. Ҳар ҳафтанинг якунида ўтилган мавзулар асосида ёзма ишлар ва тест синовлари ўтказилади, натижалар эса бевосита ота-оналарга етказилади.

Қарши шаҳридаги «Avitsenna school» хусусий мактабининг 50 нафар ўқувчиси тегишли фанлардан миллий сертификатга эга бўлди

Бундай тизим нафақат дарсларни пухта ўзлаштириш, балки ота-она – устоз – ўқувчи учбурчагини мустаҳкамлаштиришда ҳам муҳим роль ўйнайди. Индивидуал ёндашув асосида ҳар бир ўқувчининг ўсишини таъминлайдиган тизим «Avitsenna school» мактабининг энг кучли жиҳатларидан бири ҳисобланади.

 

Мактабда кимё, биология, математика ва инглиз тили фанлари чуқурлаштирилган ҳолда ўқитилади. Шу билан бирга, дарслардан сўнг ўқувчилар учун махсус тайёрлов курслари ҳам йўлга қўйилган. Буларнинг барчаси ўқувчиларнинг олий таълим муассасаларига тайёрланиш жараёнини сезиларли даражада мустаҳкамлайди.

 

Эслатма! Мактаб Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тамонида тақдим этилган литзенция асосида қонуний тарзда фаолият юритади.

Қарши шаҳридаги «Avitsenna school» хусусий мактабининг 50 нафар ўқувчиси тегишли фанлардан миллий сертификатга эга бўлди Қарши шаҳридаги «Avitsenna school» хусусий мактабининг 50 нафар ўқувчиси тегишли фанлардан миллий сертификатга эга бўлди

Натижаларда ифода топган устунлик: 400+ талаба ва 88%лик кириш кўрсаткичи

 

Таълим сифатининг энг катта ўлчови ўқувчиларнинг натижалари ҳисобланади. Бугунги кунгача «Avitsenna school» нинг 400 дан ортиқ битирувчилари тиббиёт олийгоҳларига энг юқори натижалар билан талабаликка қабул қилинган. Бу эса нафақат мактаб ёндашувининг, балки ўқитувчи педагогларнинг билим ва тажрибасининг исботидир.

Қарши шаҳридаги «Avitsenna school» хусусий мактабининг 50 нафар ўқувчиси тегишли фанлардан миллий сертификатга эга бўлди

Йиллик натижалар мактаб муваффақиятларини аниқ кўрсатади:

 

  • 2020–2021: 70% битирувчи биология блоки асосидаги ОТМларга кирган
  • 2021–2022: бу кўрсаткич 74% га кўтарилган
  • 2022–2023: 78% тиббиёт ОТМларига қабул қилинган
  • 2023–2024: рекорд даражадаги 88% кўрсаткич қайд этилган

 

Бундан ташқари, 2024 йилнинг ўзида Жанубий Кореянинг Тошкентдаги Кимё халқаро университетига ҳам 5 нафар ўқувчи юқори балл билан қабул қилинган.

 

Фан олимпиадаларида ҳам ўқувчилар юқори натижаларга эришмоқда. Кимё ва биология бўйича шаҳар ва вилоят босқичларида ўқувчилар:

 

  • Жуманазаров Жаҳонгир – 2-ўрин (шаҳар, кимё)
  • Абдунабиев Азизбек – 2-ўрин (шаҳар, кимё)
  • Норхўжаев Лазизжон – 2-ўрин (вилоят, кимё)

 

Қарши шаҳридаги «Avitsenna school» хусусий мактабининг 50 нафар ўқувчиси тегишли фанлардан миллий сертификатга эга бўлди Қарши шаҳридаги «Avitsenna school» хусусий мактабининг 50 нафар ўқувчиси тегишли фанлардан миллий сертификатга эга бўлди

Яна бир муҳим факт: миллий сертификатларни қўлга киритиб, муддатидан олдин талабаликка тавсия этилаётган ўқувчилар сони йилдан йилга ортмоқда. 2023–2024 йилда 20 нафар ўқувчи тегишли фанлардан миллий сертификат олган бўлса, ҳозирда бу рақам 50 нафардан ошган.

 

Мактаб ўқувчилари ҳозирда Тошкент тиббиёт академиясиСамарқанд давлат тиббиёт университетиБухоро давлат тиббиёт университети каби нуфузли тиббиёт олийгоҳларда таҳсил олмоқда.

Қарши шаҳридаги «Avitsenna school» хусусий мактабининг 50 нафар ўқувчиси тегишли фанлардан миллий сертификатга эга бўлди

Замонавий муҳит, кучли жамоа ва инновацион ёндашув

 

«Avitsenna school» жамоасида 60 дан ортиқ педагог ва техник ходимлар мактабдаги таълим жараёнининг сифатли ва узлуксиз бўлиши учун меҳнат қилиб келмоқда.

Қарши шаҳридаги «Avitsenna school» хусусий мактабининг 50 нафар ўқувчиси тегишли фанлардан миллий сертификатга эга бўлди

Мактаб фақат назарий билим билан чекланмайди, бу ерда ўқувчиларга шахмат, баскетбол ва стол тенниси тўгараклари орқали жисмоний ва мантиқий фикрлаш кўникмалари ҳам ривожлантирилади. Қўшимча компьютер курслари эса ахборот технологияларини чуқур ўрганиш имконини беради.

 

Яқинда мактабга 3 та янги интерактив доска олиб келинди. Бу – дарсларни интерактив, визуал ва замонавий қилишга хизмат қилмоқда.

Қарши шаҳридаги «Avitsenna school» хусусий мактабининг 50 нафар ўқувчиси тегишли фанлардан миллий сертификатга эга бўлди

2024 йилда мактабга алоқадор яна бир йирик лойиҳа – «Авиценна болалар мактаби» ташкил этилди. 200 ўринга мўлжалланган ушбу таълим масканида ҳозирда 1–4-синфларда 130 нафар ўқувчи таҳсил олмоқда.

 

Мактаб манзили: Қашқадарё вилояти, Қарши шаҳри, Кунчиқар МФЙ, Нурбоғ кўчаси, 23-уй

Мактаб маъмурияти билан боғланиш учун рақамлар:

+998883001234

+998935286139

Мактабнинг телеграм канали: @Avitsennamaktabi