Мактаблар учун 2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режалари билан танишинг

Мактаблар учун 2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режалари билан танишинг

Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг «Умумий ўрта таълим муассасалари учун 2025-2026-ўқув йилига мўлжалланган таянч ўқув режаларни тасдиқлаш тўғрисида» 10.04.2025 йилдаги 121-сонли буйруғи чиқди.

 

 

Ушбу буйруқда белгиланган низомга кўра, «Она тили» ва «Ўқиш саводхонлиги» фанлари учун ажратилган ҳафталик ўқув соатлари 1-синфда қуйидагича тақсимланади:

 

 

– ўқув йилининг 1-2-чоракларида «Она тили» фани негизида 4 соат «Алифбе», «Ўқиш саводхонлиги» фани негизида 4 соат «Ёзув»;

 

 

– 3-4-чоракларда 4 соат «Она тили», 4 соат «Ўқиш саводхонлиги» фанлари ўқитилади.

 

 

Шуниннгдек, ушбу низомда мактабларда чет (инглиз, немис, француз ва бошқа) тиллардан бирини чет тили фани сифатида ўқитишда ота-оналарнинг талаби ва ўқувчиларнинг хоҳиш-истаклари, таълим муассасасида ушбу фан бўйича малакали фан ўқитувчиси мавжудлиги инобатга олиниши лозимлиги белгиланган.

 

 

Бундан ташқари «Информатика ва ахборот технологиялари» фани 1-2-3-синфларда «Информатика ва ахборот технологиялари» фани ўқувчиларнинг мантиқий ва тизимли фикрлашини ривожлантиришга қаратилганлиги сабабли мазкур фан бошланғич синф ўқитувчилари ва 5-11-синфларда «Информатика ва ахборот технологиялари» фани ўқитувчилари томонидан ўқитилиши ҳам белгилаб ўтилган.

 

 

Низомга кўра, «Табиий фанлар» (Сcиэнcэ) фани бошланғич синфларда бошланғич синф ўқитувчилари ва 5–6-синфларда «Физика», «Биология», «География» фанлари ўқитувчилари томонидан ўқитилади.

 

 

«Чақирувга қадар бошланғич тайёргарлик» фани машғулотлари Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Ўқувчи-ёшларни чақирувга қадар бошланғич тайёрлаш тизимини янги босқичга олиб чиқиш чора-тадбирлари тўғрисида» 2024 йил 15 ноябрдаги ПҚ-393-сон қарорига мувофиқ ташкил этилади.