Қандай турдаги менежерлик сертификати учун директор ва ўринбосарларга устама тўланмайди?

Қандай турдаги менежерлик сертификати учун директор ва ўринбосарларга устама тўланмайди?

Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 681-сон қарори билан «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисида»ги низом тасдиқланган.⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Қарорга кўра, 2024 йил 1 сентябрдан бошлаб менежерлик сертификатига эга бўлган мактаб директорларига 50 фоиз, мактаб директори ўринбосарларига 30 фоиз устама тўланиши белгиланган.⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Ҳозирда менежерлик ўқув курслари «Давлат умумий ўрта таълим муассасалари директори лавозимига номзодларни менежерлик ўқув курсларида ўқитиш ва уларга менежерлик сертификатини бериш тартиби тўғрисида»ги Низом асосида ташкил этилмоқда.⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Директор ҳамда унинг ўринбосарларига менежерлик сертификати учун устама тўлаш тўғрисидаги норма 2023 йил 25 декабрда кучга кирган.⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Шу боис, ўтган йиллар давомида юқоридаги низомда назарда тутилмаган турли хил менежерлик курсларида ўқиб, сертификат олган ходимларга мазкур устамалар тўланмайди.⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Биринчидан, 2023 йил 25 декабргача директор ва унинг ўринбосарларига менежерлик ўқув курслари ташкил қилинмаган.⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠⁠ (2023 йилнинг 5-27 июнь кунлари тажриба-синов тариқасида ташкил этилган менежерлик курслари бундан мустасно)⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Иккинчидан, директор ҳамда ўринбосарларга фақатгина Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 25 декабрдаги 681-сон қарори билан тасдиқланган низом асосида ташкил этилган менежерлик курсларида ўқиб, сертификат олган тақдирда устама тўланади.⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠⁠

 ⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠⁠

Мазкур устамани олиш истагида бўлган раҳбар ходимлар А.⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠⁠ Авлоний номидаги педагогик маҳорат миллий институтида жорий қилинган менежерлик ўқув курсларида ўқиши ҳамда менежерлик сертификатини олиши керак бўлади.⁠⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌⁠‌‌‌‌‌‌⁠⁠