Наманган шаҳридаги Президент мактабининг 11-синф ўқувчиси Муҳаммаддиёр Олимжонов АҚШнинг Williams College олийгоҳига 100 фоизлик грант асосида ўқишга қабул қилинди.
Грант миқдори 282 минг АҚШ долларини ташкил этади. Бу Муҳаммаддиёр Олимжонов қўлга киритган иккинчи тўлиқ грант ҳисобланади.
Маълумот ўрнида, Wиллиамс Cоллеге – илмий ва академик ютуқлари билан машҳур бўлиб, энг илғор таълим тизимига эга олий таълим муассасалардан бири саналади. Олийгоҳ У.С. Неwс & Wорлд Репорт нашри рейтингларига кўра, энг яхши қийматга эга ОТМ лар ичида 1-ўрин, энг яхши бакалавр таълими бўйича 7-ўрин, илмий тадқиқотлар ва ижодий лойиҳалар бўйича 18-ўрин, энг инновацион олийгоҳлар қаторида 33-ўринда қайд этилган.
