Ўзбекистондаги ОТМ ва коллежлар дипломлари Германияда тан олиниши режалаштирилмоқда

Ўзбекистондаги ОТМ ва коллежлар дипломлари Германияда тан олиниши режалаштирилмоқда

 

2025 йилнинг 1 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар, саноат ва савдо вазири ўринбосари Шоҳрух Гуламов Германиянинг таълим ва миграция соҳаси мутахассисларидан иборат делегация билан учрашди.

 

 

Делегация таркибига Германия ҳудудий савдо-саноат палаталарининг директорлари, шунингдек, GP Günter Papenburg AG таъсисчи компанияси томонидан ташкил этилган инвестиция компаниялари раҳбарлари кирган.

 

 

Учрашувда қатор йўналишларда ҳамкорлик масалалари, жумладан:

 

 

– Ўзбекистон ёшларини илғор технологияларга ўргатиш ва кейинчалик уларни Германия корхоналарига ишга жойлаштиришни назарда тутувчи қўшма лойиҳаларни амалга ошириш;

 

– Германиялик мутахассисларга Ўзбекистонда меҳнат фаолиятини амалга ошириш учун имтиёзлар бериш;

 

– Ўзбекистон дипломларининг Германияда тан олиниши ва Ўзбекистон олий ўқув юртлари ва касб-ҳунар коллежларининг Германия таълим вазирлигининг «АNABIN» ахборот базасига киритилиши муҳокама қилинган.