Асосий олимпиаданинг Республика босқичи математика ва информатика фанлари бўйича ғолиблари аниқланди

Асосий олимпиаданинг Республика босқичи математика ва информатика фанлари бўйича ғолиблари аниқланди

 

Жорий йилнинг 26-27 март кунлари Қашқадарё вилоятида Асосий олимпиаданинг математика ва информатика фанлари бўйича Республика босқичи бўлиб ўтди.

 

 

Қизғин кечган ушбу олимпиадада фанлар кесимида мутлақ ғолиб ва совриндорлар аниқланди:

 

 

Математика фани бўйича

 

1-ўрин: Асадбек Бобоқулов – Тошкент шаҳар, Чилонзор тумани Artel Tech. school NTM,

 

2-ўрин: Озодбек Ахтамов – Тошкент шаҳар, ITMA ал-Хоразмий TIM,

 

3-ўрин: Мақсадбек Эгамбердиев – Хоразм вилояти, Боғот тумани ITMA IМ.

 

Асосий олимпиаданинг Республика босқичи математика ва информатика фанлари бўйича ғолиблари аниқланди

 

Информатика фани бўйича

 

1-ўрин: Асилбек Суннатов – Тошкент шаҳар, Яшнобод тумани ITMA ал-Хоразмий TIM,

 

2-ўрин: Жавоҳир Тоштемиров – Тошкент шаҳар, Юнусобод тумани ITMA М.Улуғбек ТIМ,

 

3-ўрин: Исмоилмирзо Иноятов – Бухоро шаҳри IТМА PМ.

 

Асосий олимпиаданинг Республика босқичи математика ва информатика фанлари бўйича ғолиблари аниқланди

 

Эслатиб ўтамиз, Олимпиада натижаларига кўра ғолибликни қўлга киритган ўқувчилар Вазирлар Маҳкамасининг 562-сон қарорига мувофиқ, ғолибликни қўлга киритган фанидан ОТМларга кириш имтиҳонларида максимал балл бериладиган имтиёзга эга бўладилар.