Иккинчи мутахассисликга ўқишга киришда бакалаврни қайси йўналишни тамомлаганлик аҳамиятли эмас. Яъни аввал математика йўналишини тамомлаб, кейин иккинчи мутахассисликка биология йўналишига топшириш мумкин. Бу бўйича ҳеч бир чеклов йўқ.
Ҳужжат топшириш ва имтиҳон тартиби қандай?
Иккинчи мутахассислик учун қабул жараёнлари одатда абитуриентлардан фарқли ўлароқ июль август ойида бўлиб ўтади ва my.edu.uz платформаси орқали онлайн ҳужжат топширилади.
Керакли ҳужжатлар:
➖Пасспорт ёки ИД карта:
➖Балавриат босқичини тамомлаганлиги ҳақида диплом маълумотлари.
Ариза олий таълим муассасаси томонидан кўриб чиқилади ва қабул қилинади. Имтиҳон шакли ва тартиби ҳам ОТМ томонидан мустақил равишда ҳал этилади.
Нечанчи курсдан қабул қилинади?
Иккинчи мутахассисликда сиртқи таълим шаклига 2-босқичдан ўқишга қабул қилинади. Айрим таълим йўналишларнинг сиртқи таълимда ўрганиш имконияти мавжуд бўлмаганлиги сабабли кундузги таълим шаклидан ҳам қабул қилиш мумкин.
Сўнгги йилларда иккинчи мутахассислик учун ҳужжат топширувчи талабгорлар сони камлиги сабабли ОТМлар томонидан ўқишга қабул қилиш суҳбат асосида ёки имтиҳонсиз шаклда амалга оширилмоқда. Қайси ОТМда қандай йўналишлар мавжудлиги ҳақида ҳар йили 2-мутахассислик бўйича мавжуд квоталар эълон қилинади.
