Қашқадарё вилоятида фаолият юритувчи Avitsenna school NTM 11-синф ўқувчиси Қобилов Камрон муддатдан олдин 189 балл тўплади. У умумтаълим фанларидан миллий сертификатга эга бўлган. Унинг сертификат натижалари қуйидагича:
Кимё — А+
Биология — А+
Она тили — C+
Математика — C
Тарих — C+
Бундан аввалроқ қашқадарёлик ўқувчи қиз ҳам кириш имтиҳонларидан йиғиш мумкин бўлган максимал 189 баллни муддатидан аввал тўплагани ҳақида хабар берган эдик.





