Ўзбекистонлик олимлар халқаро конференцияда биринчи ўринни қўлга киритишди

Ўзбекистонлик олимлар халқаро конференцияда биринчи ўринни қўлга киритишди

Америка Қўшма Штатларининг Невада штати Лас Вегас шаҳрида жорий йилний 23-27 март кунлари, АҚШ Метал, Минераллар ва Материаллар Ташкилоти томонидан «TMS Annual meeting 2025» жаҳон конференцияси ташкил этилди.

Ушбу конгрессда аэрокосмик, машинасозлик ва илғор материаллар бўйича дунёнинг кўзга кўринган ташкилотлар, корхоналар ва таълим даргоҳлари жумладан, Harvard University, Massachusetts Texnologiyalar Universiteti, Stanford Universiteti, Oak Ridge Milliy Laboratoriyasi, NASA, GE Aviationкаби ташкилотларидан жами 4000 нафардан ошиқ олимлар этишди. Ушбу Жаҳон Конгресси, АҚШ Метал, Минераллар ва Материаллар Ташкилоти томонидан ҳар йилда 1 марта ўтказилади. Бунда асосан дунёнинг турли мамлакатларидан аэрокосмик, нефть-газ, оғир саноатдаги янги ва илғор материаллар бўйича илмий ишлар ва янгиликлар билан иштирок этишади. Ушбу Конгрессда бу йил ягона Ўзбекистон жамоаси ҳам иштирок этишди.

Ўзбекистонлик олимлар халқаро конференцияда биринчи ўринни қўлга киритишди

Халқаро Анжуманда, Ўзбекистонлик олимлар якуний финал босқичида «Юқори энтропияли қотишмаларнинг микроструктураси ва механик хоссаларига турли иссиқликдаги тоблаш (аннеалинг) давомийликларининг таъсири чуқур таҳлили» мавзусида илмий ишлари билан «University of Business and Science» олийгоҳи ҳамда Ўзбекистон Технологик Металлар Комбинати вакиллари Раҳматжон Гаипов, Элёржон Жумаев, Омон Султонов, Фарҳод Абдуллаев, Амир Абидов ва Орифжон Михлиевлар иштирок этишиб, иштирокчиларда ижобий таассуротлар қолдирди.

Ушбу кашфиётнинг аҳамияти тарафи шундан иборатки, ҳозирги кунда долзарб ҳисобланган янги турдаги замонавий материалларни юқори ҳароратларда мустаҳкамлилигини таъминлаш йўллари ёритиб берилган. Уларни механик хусусиятларини сақлаган ҳолда, нано ўлчамда структуравий ўзгаришлари ҳақида баён этилди. Ушбу иштирок ўзбек материалшунос олимларни дунё миқёсида ўз ўрнига эга эканлигини яна бир намунасидир. Тадқиқот замонавий материалшунослик йўналишидаги долзарб муаммоларга ечим таклиф қилгани учун халқаро ҳакамлар ҳайъати томонидан юқори баҳоланди ва 1 – ўринга лойиқ кўрилди.

Ўзбекистонлик олимлар халқаро конференцияда биринчи ўринни қўлга киритишди

Маълумот учун, ушбу тадбирда ўз илмий кашфиёти билан иштирок этган техника фанлари доктори, Профессор Элёржон Жумаев, дунёнинг кўзга кўринган ташкилотлари жумладан Hyundai Motors, Samsung, NASA ва Oak Ridge Миллий Лабораториялари лойиҳаларида фаолият юритган ёш ўзбек олимидир. У ҳозирги кунда дунё олимлари қаторида ўз ўрнига эга бўлиб, 350 дан ошиқ янги турдаги материалларни кашф қилган, 7 дан ортиқ халқаро патент ва 16 дан зиёд дунёнинг етакчи журналларда илмий мақолалари чоп этилган.