Ўзбекистон Республикаси Президентининг «8 март – Халқаро хотин-қизлар куни муносабати билан мукофотлаш тўғрисида»ги Фармони эълон қилинди.
Мазкур Фармон билан бошқа тармоқлар қаторида таълим соҳаси вакиллари ҳам орден ва медаллар билан тақдирланишди.
Хусусан:
II даражали «Соғлом авлод учун» ордени билан —
Ахмедова Сорахон Толипжановна — Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Академиясининг маъмурий ҳуқуқ кафедраси профессори
Саидова Дилфуза Эшкуловна — Жиззах шаҳридаги 22-ихтисослаштирилган умумий ўрта таълим мактаби директори, Жиззах вилояти
Солиева Уктамхон Қозоқовна — Эркин Воҳидов номидаги ижод мактаби ўқитувчиси, шоира, Фарғона вилояти
Султанова Дилшода Намазовна — Самарқанд давлат архитектура-қурилиш университетининг санъат кафедраси профессори, Самарқанд вилояти
«Соғлом турмуш» медали билан —
Аллаярова Дилфуза Миржалиловна — Юқори Чирчиқ туманидаги 7-умумий ўрта таълим мактабининг рус тили фани ўқитувчиси, марафон югурувчиси, Тошкент вилояти
«Келажак бунёдкори» медали билан —
Ёқубжонова Шахноза Тўлқинжон қизи — Гнесин номидаги Россия мусиқа академияси магистранти
«Шуҳрат» медали билан —
Абдуллаева Озода Сафибуллаевна — Наманган муҳандислик-қурилиш институтининг саноатни ахборотлаштириш факультети декани, Наманган вилояти
