Энди миллий сертификатга эга педагоглар мажбурий аттестациянинг биринчи босқичидан озод этилади

Энди миллий сертификатга эга педагоглар мажбурий аттестациянинг биринчи босқичидан озод этилади

Вазирлар Маҳкамасининг «Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг айрим қарорларига педагогларни аттестациядан ўтказиш, касбий сертификатлаш ва рағбатлантириш тизимини такомиллаштиришга қаратилган ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида» қарори қабул қилинди.

 

 

Қарорга кўра, эндиликда Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги томонидан бериладиган умумтаълим фанини билиш даражаси тўғрисида сертификатга эга бўлган педагогларга навбатдаги мажбурий аттестациянинг биринчи босқичи (мутахассислик фани ва касб стандарти) бўйича малака синовидан озод қилинади.

 

 

Эслатма! Тоифа олиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш якунланишига 3 кун қолди ( мурожаат юбориш 1 мартга қадар давом этади).

 

 

Мурожаатларни:

 

– Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтидаги pedagog.uzedu.uz (pedkadr.uzedu.uz) – платформаси орқали (ONE ID-тизими орқали шахсий кабинетга кирилади ва тегишли маълумотлар киритилади:

 

– Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz орқали;

 

– давлат хизматлари марказлари орқали юбориш мумкин.

 

 

Муҳим! Аттестация имтиҳонига қуйидаги телеграм ботда намунавий тестларни ечиш орқали тайёрланишингиз мумкин:

 

@uztditestbot