Ўзбекистонда таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 2,5 триллион сўмга етган – Статистика агентлиги

Ўзбекистонда таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 2,5 триллион сўмга етган – Статистика агентлиги

Ўзбекистон Республикаси президенти ҳузуридаги Статистика агентлиги 2025 йил январь ойида Ўзбекистон Республикасида хизматлар соҳасининг ривожланиши бўйича маълумотларни эълон қилди.

 

Унга кўра, Ўзбекистонда таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 2,5 триллион сўмга етган ва бу кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 16 фоизга юқори дегани.

 

Ўзбекистонда таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 2,5 триллион сўмга етган – Статистика агентлиги

 

Ҳудудлар кесимида Тошкент шаҳри 1 триллион 318,3 миллиард сўм билан етакчилик қилмоқда. Бу мамлакат бўйича умумий ҳажмнинг 52,7 фоизини ташкил этади. Самарқанд (174,2 млрд сўм) ва Фарғона (134 млрд сўм) вилоятлари кейинги ўринларни эгаллади. Энг паст кўрсаткич Сирдарё вилоятида қайд этилди (22,8 млрд сўм).

 

Ўзбекистонда таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми 2,5 триллион сўмга етган – Статистика агентлиги

 

Хизматлар соҳасининг умумий кўрсаткичлари

 

Хизматлар соҳасининг умумий ҳажми 2025 йил январь ойида 64 триллион 784,6 миллиард сўмни ташкил этган. Бу эса ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 11,4 фоизга ўсишни англатади. Молиявий хизматлар (2,5 фоиз), яшаш ва овқатланиш хизматлари (1,9 фоиз) ва транспорт хизматлари (1,8 фоиз) умумий ўсишга энг катта ҳисса қўшган тармоқлар бўлди.

 

Таълим хизматлари ўсишда давом этмоқда

 

Таълим соҳасидаги хизматлар ҳажми сўнгги тўрт йил ичида барқарор ўсишни кўрсатмоқда:

 

2021 йил – 648,8 млрд сўм (+17,9 фоиз);

2022 йил – 986,3 млрд сўм (+24,7 фоиз);

2023 йил – 1 трлн 125,5 млрд сўм (+10,3 фоиз);

2024 йил – 1 трлн 842,3 млрд сўм (+22,2 фоиз);

2025 йил – 2 трлн 499,1 млрд сўм (+16,0 фоиз).