Наманган шаҳридаги 14 – мактабнинг 7-синф ўқувчиси Маҳлиё Валиева икки йилдан буён ўз брендига эга.
13 ёшли Маҳлиё Валиева «Mahliyo cooking» бренди остида Европа ва уйғур таомлари, 500 турдаги пишириқ ҳамда 200 хилдаги мазали салатларни профессионал тарзда тайёрлайди.
Маълум бўлишича, унинг кунлик буюртмалари 20 дан зиёд бўлиб, ойлик даромади 15 миллион сўмни ташкил этмоқда. У ҳозирда пишириш санъати бўйича ўзига хос таъмлар яратиш устида иш олиб бормоқда. Шу билан бирга, ўзининг оилавий корхонасини ишга тушириши кутилмоқда.



