Тошкентда ўқувчини урган ўқитувчи жазоланди

Тошкентда ўқувчини урган ўқитувчи жазоланди

Ижтимоий тармоқ саҳифаларида фуқаро томонидан Тошкент шаҳридаги 240-мактаб ўқитувчиси ўқувчини дўппослагани ҳақида видеохабар тарқалганди. Мазкур ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси муносабат билдирди.

 

 

Маълум қилинишича, ҳолат юзасидан Тошкент шаҳар мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси Ишчи гуруҳи томонидан ўрганилган. Унга кўра, Юнусобод туманидаги 240-сонли умумтаълим мактабида шу йилнинг 15 январь куни тахминан соат 16 лар атрофида 5-«Г» синф ўқувчиси М.С. бошланғия таълим фани ўқитувчиси Н.Қ. нинг дарс машғулотини ўтишига халақит қилиб, синфхона эшигини бир неча марта тепган ва тақиллатган. Оқибатда ўқитувчи Н.Қ. ўқувчига танбеҳ бериб, М.С. ни синф раҳбари олдига олиб борган ва бошига бир маротаба урганлиги маълум бўлган. Аммо видео мурожаатда акс этган лавҳа 240-мактабга тегишли эмаслиги аниқланган.

 

 

Ўқувчининг онаси О.Д. ўқитувчининг хатти-ҳаракатидан норози бўлиб ҳуқуқ-тартибот идораларига шикоят хати билан мурожаат қилган. 2025 йил 13 февраль куни бўлиб ўтган Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди Қарорига кўра, ўқитувчи Қ.Н. га нисбатан Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 33-моддаси қўлланилиб, жарима жазоси белгиланган.

 

 

Шунингдек, бир неча кун олдин Марғилонда ўқитувчи ўқувчини урганлиги акс этган видео тарқалгани ҳақида хабар берган эдик.