Математикадан Gmat ёки GRE сертификат бор устозларга тоифа олишда имтиёзлар борми?
Бу сертификатлар учун тоифа олишда ҳеч қандай имтиёзлар берилмайди. Педагогларни аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 36-бандига кўра:
– Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида C1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд) тили фани ўқитувчиларига навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади ҳамда улар ушбу малака синовидан озод этилади.
Эслатма! C1 ёки унга тенглаштирилган миллий ёки халқаро сертификатлар учун фақат шу фанларга ва фақат мажбурий аттестацияда имтиёз берилади.
Шунингдек, информатика ва ахборот технологиялари фанидан Microsoft Certified Educator (MCE), Astrum Certified IT Educator, Google for Education сертификатлари бор бўлган ўқитувчиларга ҳам тоифа беришда ҳеч қандай имтиёз берилмайди. Умуман олганда, юқорида келтирилган фанлар бўйича олинган сертиикатлардан бошқа сертификатларга имтиёз берилмайди.
