Сирдарёдаги воқеада жабр кўрган ўқитувчига соғлигини тиклаб олиши учун йўлланма берилади

Сирдарёдаги воқеада жабр кўрган ўқитувчига соғлигини тиклаб олиши учун йўлланма берилади

Бир неча кун олдин Сирдарё туманидаги 1-мактабда фуқаро Г.Х. дарс вақтида синфхонага бостириб кириб, ўқитувчини ҳақорат қилиб, унга қўл кўтаргани акс этган видео жамоатчилик ўртасида кескин муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

 

 

Суд фуқаро Г.Х.нинг умумий тартибли руҳий касалликлар шифохонасида мажбурий даволаниши юзасидан ҳукм чиқарган. Фуқаро Г.Х. айни вақтда руҳий касалликлар шифохонасига жойлаштирилган.

 

 

Шунингдек, xalqtaliminfo.uz хабар қилишича, таҳририятнинг «Стрессиз таълим» лойиҳаси доирасида Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгаши билан ҳамкорликда Сирдарё туманидаги 1-мактаб бошланғич синф ўқитувчиси Ташалиева Шаҳнозахон устозга амалий ёрдам кўрсатиш бўйича ишлар олиб бормоқда.

 

 

Хусусан, ушбу устозимизга «Стрессиз таълим» лойиҳаси эксперти Акобр Абдуллаев психолог сифатида бириктирилган. Эндиликда ўқитувчининг хоҳишига кўра, психолог-эксперт ушбу устозга бепул ижтимоий-психологик ёрдам кўрсатади.

 

 

Энг асосийси, Ўзбекистон таълим ва фан ходимлари касаба уюшмаси Республика Кенгашининг махсус қарорига кўра, фуқародан жабр кўрган ўқитувчига соғлигини тиклаб олиши учун санаторияга бепул йўлланма бериладиган бўлди.