Ўқитувчининг дарсига бостириб кириб, ўқитувчини калтаклаб, уни ўлдириш билан таҳдид қилинган фуқаро узр сўраб чиқди.
Бу ҳақда Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги Ахборот хизмати хабар берди. Вазирлик бундай ҳолатларни кескин қоралашини айтиб, фуқарога тегишли чора кўрилганини маълум қилди.
Аммо ўқитувчини ўлдириш билан таҳдид қилган фуқарога айнан қандай жазо чораси қўлланилгани очиқланмаган. Talimxabarlari.uz бу жараённи кузатиб, ёритиб боради.
