2025 йил январь-июнь ойларида ўтказиладиган педагог кадрлар аттестациясида иштирок этиш учун рўйхатдан ўтиш ва мурожаат юбориш 1 мартга қадар давом этади.
Мурожаатларни:
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг веб-сайтидаги pedagog.uzedu.uz (pedkadr.uzedu.uz) — платформаси орқали (ОNE ID-тизими орқали шахсий кабинетга кирилади ва тегишли маълумотлар киритилади;
Ягона интерактив давлат хизматлари портали my.gov.uz/uz орқали давлат хизматлари марказлари орқали юбориш мумкин.
Ҳар бир вилоят марказида, яъни Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг ҳудудий бошқармаларида мурожаатларни ўрганиш бўйича ишчи гуруҳлар фаолият олиб бормоқда.
Навбатдаги-мажбурий аттестацияда иштирок этиш учун юборилган мурожаатлар юборилган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ўрганиб чиқилади.
Навбатдан ташқари аттестацияда иштирок этиш учун юборилган мурожаатлар эса тўлов қилинган кундан бошлаб бир ой муддат ичида ўрганиб чиқилади.
Навбатдан ташқари аттестация учун тўлов қилинмаса, мурожаатлар электрон базада кўринмайди ва ўрганиб чиқилмайди.
Мурожаатнинг ўрганиш натижалари билан педагоглар ўзларининг ШАХСИЙ КАБИНEТлари орқали танишиб чиқишлари мумкин.
Педагог кадрлар аттестацияси ёки мурожаат юбориш жараёнлари бўйича саволларингиз бўлса, ҳудудлардаги ишчи гуруҳларига мурожаат қилишингиз мумкин.
Январь – февраль ойларида мурожаатлар қабул қилинади;
Март – май ойларида малака (тест) синовлари ўтказилади;
Июнь ойида Сертификатлар тарқатилади.