Вазирлар Маҳкамасининг 2021 йил 17-сентябрдаги 572-сон қарори билан тасдиқланган «Мактабгача, умумий ўрта, ўрта махсус, профессионал ва мактабдан ташқари таълим ташкилотлари педагог кадрларини аттестациядан ўтказиш тартиби тўғрисида»ги Низомда бу ҳақида тўхталиб ўтилган.
Унга кўра:
➖ илгари аттестациядан ўтмаган ҳолда ишга янги қабул қилинган фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрларга олий малака тоифаси берилади.
Бунинг учун педагоглар тўғридан-тўғри, аттестациядан ўтказилмасдан малака тоифаси сертификатини олиш учун бевосита pedagog.uzedu.uz, my.gov.uz ёки давлат хизматлари марказлари орқали мурожаат қилиши лозим.
Ушбу давлат хизмати кўрсатилганлиги учун йиғим ундирилмайди.
Мазкур мурожаат ўрнатилган тартибда (20 кун муддатда) кўриб чиқилади ва ижобий қарор қабул қилинганда, мурожаатчига ҚР-код қўйилган электрон шаклдаги сертификат берилади.