Тошкентдаги мактабларда сил касаллиги тарқалгани бўйича расмий муносабат берилди

 

Ижтимоий тармоқларда пойтахтимиздаги умумтаълим мактабларидан бирида сил касаллиги аниқлангани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Ҳолат бўйича Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати Расмий муносабатини берди.

 

Мазкур ҳолат юзасидан қуйидагилар маълум қилинади.

 

 

Аниқланишича, Шайхонтоҳур туманидаги 59-сонли умумтаълим мактабининг 11-синф ўқувчиси М.С. 2024 йилнинг 26 декабрида Тошкент шаҳар 3-сон фтизиатрия диспансерига мурожаат қилган.

 

 

Беморнинг опаси М.Д.нинг сўзларига кўра, синглиси М.С. сўнгги ойларда тез-тез бетоб бўлган. Даволаниш учун фақат хусусий клиникага мурожаат қилган. Охирги марта ЛОР-шифокор кўригидан кейин 3-сон фтизиатрия диспансерига юборилган.

 

 

Диспансерда ўтказилган рентгенография текшируви натижасида унга “Ўнг ўпка юқори бўлаги яллиғланган сили, емирилиш даври, BK +” ташхиси қўйилган ва бемор дарҳол Тошкент шаҳар болалар сил касалликлари шифохонасига ётқизилган.

 

 

М.С. билан уйда мулоқотда бўлган 6 киши (2 нафари 6 ёшгача болалар) 2024 йил 27 декабрда 3-сон фтизиатрия диспансерида рентген текширувидан ўтказилган ва уларда фаол сил касаллиги аниқланмаган.

 

 

Шунингдек, М.С. билан мулоқотда бўлган ва касаллик юқтириш хавфи мавжуд 59-сонли умумтаълим мактаби ва бемор қўшимча дарсга қатнаган хусусий ўқув мактаби ўқувчилари ва ўқитувчилари Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси назорати остида 3-сон фтизиатрия диспансерида рентгенография ва диаскин тест текширувларидан ўтказилган.

 

 

Текширувлар давомида 1 нафар ўқувчи (2008 йилда туғилган А.А., бемор М.С.нинг яқин дугонаси)да “Ўнг ўпка юқори бўлаги ўчоқли сили” BK abs аниқланиб, у шифохонага ётқизилган.

 

 

Шунингдек, 3 нафар ўқувчи — А.А., Р.М. ва Э.Д. ва 1 нафар ўқитувчи Б.У.ларда касалликка мойиллик аниқлангани сабабли профилактик даво муолажалари бошланган.

 

 

Аниқланган камчиликларлар юзасидан Санитария эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги қўмитаси Тошкент шаҳар бошқармаси томонидан 59-сонли умумтаълим мактаби директорига нисбатан маъмурий баённома расмийлаштирилган.

 

 

Бугунги кунда 59-сонли умумтаълим мактабида давлат дастури асосида капитал реконструкция ишлари олиб борилаётгани сабабли ушбу таълим муассасасининг бошланғич синф ўқувчилари 115-умумтаълим мактабида, юқори синф ўқувчилари эса тумандаги 82-сонли умумтаълим мактабида ўқишни давом эттирмоқда.

 

 

Жорий йил 21 январда 82-сонли умумтаълим мактабида тегишли зарарсизлантириш ва димлаш тадбирлари такрорий олиб борилди. 2025 йил 22 январь куни эса ялпи тозалаш ва шамоллатиш тадбирлари ўтказилди.

 

 

Шунингдек, 115-сонли умумтаълим мактабида ҳам 23 январь куни тегишли зарарсизлантириш ва димлаш тадбирлари такрорий ташкил этилди.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры