Таълим соҳасида назорат бўйича федерал хизмати бир олий ўқув юртининг лицензиясини бекор қилиб, яна бешта университетга огоҳлантириш берди. Бу ҳақда идора матбуот хизмати хабар берди.
«Таълим соҳасида назорат бўйича федерал хизмат ташкилоти «Алоҳида фаолият турлари лицензиялаш тўғрисида»ги федерал қонунга мувофиқ, АООО ВУ «Якутск гуманитар институти»нинг таълим фаолиятини амалга ошириш бўйича лицензиясини бекор қилди,» — дейилади баёнотда.
Бундан ташқари, идора бешта университетга таълим соҳасидаги федерал давлат назорати доирасида мажбурий талабларни бузмаслик бўйича огоҳлантириш берган. Ушбу олийгоҳлар қуйидагилар:
– Санкт-Петербург миллий тадқиқот академик университети (Алферов номидаги, Россия Фанлар Академияси);
– Илмий-тадқиқот тиббиёт институти «Астра-Сфера»;
– МГИМО-МEД тиббиёт университети;
– «Реавиз» тиббиёт университети;
– Шимолий Кавказ халқлар дўстлиги институти.
Таълим соҳасида назорат бўйича федерал хизмати хабарига кўра, огоҳлантиришлар мажбурий талабларни бажарилиши устидан олиб борилган мониторинг (хавфсизлик текшируви) натижалари асосида эълон қилинган.
Маълумот ўрнида, Росўбрназорат — бу Россияда фаолият юритувчи «Таълим соҳасида назорат ва кузатув бўйича федерал хизмат» (Рособрнадзор) қисқартмаси. Ушбу ташкилот Россия Федерациясида таълим соҳасидаги қонунларнинг бажарилишини назорат қилиш, таълим муассасаларининг фаолиятини мониторинг қилиш, лицензиялаш ва аккредитация масалаларини ҳал қилиш билан шуғулланади.