Талабалар ётоқхонаси тўловида кимларга имтиёз берилиши мумкин?

Талабалар ётоқхонаси тўловида кимларга имтиёз берилиши мумкин?

 

Ётоқхона тўлови бўйича имтиёзни Олий таълим муассасалари кенгаши белгилайди ва бу имтиёз қуйидаги шаклларда берилиши мумкин:

 

 

Ётоқхона тўловларидан бутунлай озод этилади:

 

– кўз касалликлари бўйича 1-2-гуруҳ ногиронлиги борлар;

 

– чин етимлар (ота-онасининг ҳар иккиси вафот этганлар) ва етимлар (ота-оналаридан бири вафот этганлар);

 

– меҳрибонлик уйи тарбияланувчилари;

 

– ижтимоий ҳимояга муҳтож талабалар.

 

 

Умумий тўловдан 50 фоиз чегирма берилади:

 

– умумий касалликлар бўйича 2-гуруҳ ногиронлари;

 

– вазифасини намунали бажараётган талабалар кенгаши раиси, қават сардори ҳамда ётоқхона кутубхонаси учун масъул талабаларга.

Bilimni baholash agentligi

AI bot abituriyentlarga yo'nalish tanlashga yordam beradi

Bilim va malakalarni baholash agentligi ma'lumotlari asosida.

Telegram'da ochish