«Раҳбар аёллар мактаби» ўқув дастурининг тўртинчи мавсуми бошланди

«Раҳбар аёллар мактаби» ўқув дастури тўртинчи мавсумининг очилиш маросими бўлиб ўтди. Бу ҳақда президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзининг Telegram-канали орқали маълум қилди.

Саида Мирзиёева янги мавсумнинг очилишига бағишланган маросимда иштирок этди. Таъкидланишича, жорий мавсумда одатдагидан икки баробар кўп, яъни 100 нафар тингловчи таҳсил олади.

 

 

 

«Бугун мен президент фармонига кўра асос солинган «Раҳбар аёллар мактаби» ўқув дастури тўртинчи мавсумининг очилиш маросимида иштирок этдим.

Ушбу муҳим лойиҳа ривожланишда давом этаётгани ва юзлаб ёш, истиқболли ҳамда истеъдодли аёллар учун янги билим ва кўникмалар эшигини очаётгани жуда қувонарли. Ҳар бир иштирокчининг Ўзбекистон тараққиётига ўз ҳиссасини қўшиш, дунёни яхши томонга ўзгартира оладиган лидер бўлиш имконияти бор», — деб ёзади Саида Мирзиёева.

Шунингдек, у мазкур дастурда орттирилган тажриба ва билимлар бебаҳо қийматга эга бўлиши, ўқув жараёни ҳар бир қатнашчини катта ютуқлар сари ундайдиган муҳим бошланғич нуқтага айланишига ишонч билдирди.

Қайд этилишича, «Раҳбар аёллар мактаби» ўқув дастурининг навбатдаги мавсумида одатдагидан икки баробар кўп, яъни 100 нафар тингловчи таҳсил олади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры