Абу-Даби шаҳрида «Заед Сустаинабилитй Призе» танловида ўз ихтиролари билан ғолиб чиққан Тошкент шаҳридаги Президент мактаби ўқувчилари Паҳлавон Ғуломов, Асилбек Ашрапов ва уларнинг устози Соҳибжон Азизов автомобиль билан тақдирланди.
Маълумот учун, танловнинг «Глобал Ҳигҳ счоолс» йўналишида қатнашган ўзбекистонлик бу икки нафар ўқувчи ёмғир сувини қайта ишлаб, истеъмол учун яроқли ҳолга келтириш лойиҳаси билан ғолибликни қўлга киритган эди.