Ижтимоий тармоқларда болаларни компьютер ўйинларини яхшилайдиган нарса сотиб олишга ишонтираётган фирибгарлар ҳақида хабар тарқалди.
Унга кўра, ўзбекистонлик 11 ёшли қиз мессенжерда гўёки тенгдоши билан суҳбатлашиб, ўйин учун персонажлар сотиб олиш таклифига ишонган.
Йўриқномаларга амал қилиб, у фирибгарга онасининг банк карта рақамини ва смс-хабарлардаги кодларни бериб юборган. Натижада, картадан 5 миллион сўмдан ортиқ пул ечиб олинган.