Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.09.2021 йилдаги 572-сон қарорининг 26-бандига кўра, давлат хизматлари маркази ёки Ваколатли вазирликлар томонидан давлат хизматлари кўрсатилиши рад этилиши мумкин:
– педагог кадрлар томонидан сўровноманинг электрон рақамли имзо ёки имзони идентификация қилишнинг бошқа воситалари ёхуд СМС-хабарнома билан тасдиқланмаганлиги;
– педагог кадрлар томонидан нотўғри маълумотлар ёки қалбаки ҳужжатлар тақдим этилгани маълум бўлиб қолганлиги;
– сўровнома ва унга илова қилинган ҳужжатларнинг тўлиқ тақдим этилмаганлиги;
– аттестациядан ўтказиш бўйича давлат хизмати кўрсатганлик учун белгиланган йиғимнинг тўланмаганлиги (педагог кадрни навбатдаги мажбурий аттестациядан ўтказиш ҳолатлари бундан мустасно).
– Давлат хизматлари кўрсатишни мазкур бандда кўрсатилган асослардан бошқа ҳолатлар бўйича рад этишга йўл қўйилмайди.