2025-2026 ўқув йили учун умумтаълим муассасаларидаги ўқитувчиларнинг базавий тариф ставкаларига ҳар ойлик устамалар белгилашда баҳолаш учун фан олимпиадалари, кўрик танловлар, мусобақалар ва тадбирлар рўйхати:
Ўтказиладиган олимпиада, танлов ва мусобақалар рўйхати:
Фан олимпиадалари:
Асосий фан олимпиадаси;
Халқаро Математика олимпиадаси (IMO);
Халқаро Физика олимпиадаси (IPhO);
Халқаро Кимё олимпиадаси (IChO);
Халқаро Биология олимпиадаси (IBO);
Халқаро Информатика олимпиадаси (IOI);
Халқаро Жаутиков Олимпиадаси (Izho);
Кавказ математика олимпиадаси (CMO);
Халқаро Менделеев олимпиадаси (кимё фани);
Осиё физика олимпиадаси (APhO);
Осиё – Тинч океани информатика олимпиадаси (APIO)
Халқаро география олимпиадаси (IGeo);
Халқаро математика мусобақаси (IMC);
Халқаро иқтисод олимпиадаси (IEO);
Халқаро немис тили олимпиадаси (IDO);
Халқаро астрономия олимпиадаси (IAO);
Халқаро ёшлар табиий фанлар олимпиадаси (IJSO);
Ал-Хоразмий номидаги халқаро математика ва информатика олимпиадаси;
Абу Райҳон Беруний номидаги халқаро кимё олимпиадаси;
Абу Али Ибн Сино номидаги халқаро биология олимпиадаси;
Аҳмад ал-Фарғоний номидаги Халқаро физика олимпиадаси;
Халқаро француз тили олимпиадаси (IFLO);
Халқаро инглиз тили олимпиадаси;
Болқон математика олимпиадаси (BMO);
Ўсмирлар ўртасидаги Болқон математика олимпиадаси (JBMO);
Европа физика олимпиадаси (EuPhO);
Европа Қизлар Информатика Олимпиадаси (EGOI);
Европа Қизлар Математика Олимпиадаси (EGMO);
Осиё-Тинч океани минтақаси математика олимпиадаси (APMO).
Кўрик танлов ва мусобақалар:
Ўзбекистон Республикаси Президенти соврини учун «Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб» танлови;
Республика миқёсида ўтказиладиган иншолар танлови;
«Йил сардори» кўрик-танлови;
«Энг намунали мактаб сардорлари кенгаши» кўрик-танлови;
«Энг намунали маҳаллий сардорлари кенгаши» кўрик-танлови;
«Энг намунали ҳудудий сардорлари кенгаши» кўрик-танлови;
«Камалак юлдузлари» кўрик-танлови;
«Камалак билимдонлари» кўрик-танлови;
«Болалар ва ёшлар театр» жамоалари танлови;
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Дзюдо» бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги мусобақаси.
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Гимнастика» спорт турлари бўйича Мактабгача ва мактаб таълими вазири кубоги мусобақалари;
Ўқувчилар ўртасида «Заковат» интеллектуал ўйини;
«Камалак юлдузлари» болалар ижодиёти фестивали;
Ўқувчи-ёшлар ўртасида «Ёшлар ва қонун» танлови;
«Конституция ҳуқуқларим пойдевори» ижодий иншолар танлови;
10-14 ёш ўқувчилар ўртасида «Камалак билимдонлари» кўрик-танлови;
«Балли қизлар» кўрик-танлови;
Ўқувчилар ўртасида «Қувноқлар ва зукколар» турнири;
«Мен гиёҳвандликка қаршиман» кўрик-танлови;
«Китобхонлик фестивали» танлови;
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Қувноқ стартлар» спорт мусобақалари;
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Футболимиз келажаги сенинг қўлингда» шиори остида республика биринчилиги;
Умумий ўрта таълим мактабларининг юқори синф ўқувчилари ўртасида «Ёшлик спорт жамоалари» республика биринчилиги;
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Кураш миллий ғуруримиз» шиори остида спортнинг кураш тури бўйича республика биринчилиги;
Ёш қутқарувчи» ҳарбий спорт мусобақаси;
«Ёш гвардиячи» ҳарбий спорт мусобақаси;
«Ёш чегарачи» ҳарбий спорт мусобақаси;
«Ватанпарварлар» ҳарбий спорт мусобақаси;
«Яшил чироқ» кўрик-танлови;
«Ёш божхоначи» кўрик-танлови;
Ҳуқуқий-маърифий билимдон ижодий кўрик-танлови:
«Жаҳолатга қарши маърифат» мавзусида ижодий ишлар танлови;
«Менинг ҳуқуқ ва мажбуриятларим» республика кўрик-танлови;
Умумий ўрта таълим мактаблари ўқувчилари ўртасида «Умид ниҳоллари» спорт мусобақалари;
«Зулфия» давлат мукофоти.
«Беш ташаббус олимпиадаси» доирасидаги спорт мусобақалари;
«Инсон ҳуқуқлари» танлови;
«ЭCО-Счоолс» лойиҳаси;
«Турон мактаб» театр танлови;
«Жадидлар изидан» республика танлови;
«Иқтидор» мактаб ансамбли;
«Мактаб чемпионати» спорт мусобақаси;
«Китоблар фестивали;
«Баркамол авлод» фестивали;
Киберспорт, дрон, робототехника, келажак ўйинлари танлови;
«Табиат инъомлари» номли ижодий эртаклар видеоролиги танлови;
«Яшил мактабим» ўқувчилар экологик ҳаракати тадбири;
«Учинчи ренессанс-ёшлар нигоҳида» номли лойиҳалар танлови;
Мусиқа, тасвирий санъат, чизмачилик ва ҳунармандчилик бўйича Вазирлик тасарруфидаги республика ташкилотларининг Вазирлик билан келишилган ҳолда ўтказилган кўрик танловлари (вазирлик билан келишилмаган ҳолда ўтказилган кўрик танловлар инобатга олинмайди).
Мазкур бандда келтирилган фан олимпиадалари, кўрик танловлар, мусобақалар ва тадбирлар бўйича баҳолаш Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 30 центабрдаги 823-сонли қарори билан тасдиқланган Низомнинг 1-иловасидаги Педагог, психолог ва кутубхона ходимларининг фаолиятини баҳолаш мезонларида кўрсатилган тартиб бўйича баҳоланади.
120