Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 10-бандига кўра, илгари аттестациядан ўтмаган, ишга янги қабул қилинган ёки олий таълим ташкилотларини битириб биринчи бор ишга кирган педагог кадрларга аттестацияга жалб этилгунга қадар қуйидаги тартибда малака тоифаси (лавозим) берилади:
– бакалавр даражасига эга педагог кадрларга — мутахассис (олий маълумотли ўқитувчи) лавозими;
– фан номзоди, фалсафа доктори (Doctor of Philosophy (PhD) ёки фан доктори (Doctor of Science (DSc) илмий даражасига ҳамда Олий аттестация комиссияси томонидан берилган катта илмий ходим, доцент ва профессор илмий унвонига эга бўлган педагог кадрларга — олий малака тоифаси (бош ўқитувчи лавозими).