Миллий сертификати бор педагоглар аттестациядан ўтмасдан тоифа оладими?

Савол! Мен бошланғич таълим ўқитувчисиман. Яқинда она тили ва адабиёт фанидан А даражадаги миллий сертификат олдим. Энди тўғридан-тўғри тоифа олиш учун имтиёз деган жойига миллий сертификатимни жойлаб мурожаат юборсам бўладими?

 

 

Жавоб! Бошланғич таълим ўқитувчиларига, шунингдек, юқори синф ўқитувчиларига ҳам тоифа беришда миллий сертификатлар учун имтиёз берилмайди.

 

Педагог кадрларни аттестациядан ўтказиш тўғрисидаги низомнинг 36-бандида:

 

 

«Умумий ўрта, ўрта махсус ва профессионал таълим ташкилотларининг камида C1 даражадаги миллий ёки унга мос даражадаги халқаро сертификатга эга чет (инглиз, француз, немис, испан, итальян, араб, хитой, япон, корейс, турк, форс, пушту, дари, урду, ҳинд)* тили фани ўқитувчиларига навбатдаги мажбурий аттестацияда мутахассислик фани ва касб стандарти бўйича билим даражасини аниқлаш ҳамда ўқув фани бўйича малака синовидан максимал 80 балл берилади ҳамда улар ушбу малака синовидан озод этилади», – дейилган.

 

C1 ёки унга тенглаштирилган миллий ёки халқаро сертификатлар учун фақат шу фанларга ва фақат мажбурий аттестацияда имтиёз берилади.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры