Ўзбекистонлик ўқувчилар БААда ўтказилган танлов ғолиби бўлиб, 150 минг доллар миқдордаги грантни қўлга киритди

Тошкентдаги Президент мактаби ўқувчилари БААда экологик барқарорлик ва инсон фаровонлигига хизмат қилувчи инновацияларни рағбатлантирувчи «Зайд Барқарорлик Мукофоти» ғолиби бўлди. Ўзбекистон финалда Туркия ва Озарбайжон билан рақобатлашиб, 150 минг доллар грантни қўлга киритган.

 

 

Тадбирда Президент Шавкат Мирзиёев ҳам иштирок этмоқда.

«Zayed Sustainability Prize» экологик барқарорлик ва инсон фаровонлигига хизмат қилувчи инновацияларни рағбатлантиради. 2008 йилда БАА асосчиси Шайх Зайд бин Султон ал-Наҳайён меросини давом эттириш мақсадида таъсис этилган.

 

 

Мукофот 5 йўналишда берилади: соғлиқни сақлаш, таълим, энергия, сув ва глобал мактаблар. Ҳар бир йўналишда ғолиблар барқарорлик лойиҳалари учун молиявий ёрдам олади. Жами фонд — 3 миллион доллар.

 

 

Мукофотга 156 давлатдан 5980 та лойиҳа аризаси келиб тушган. Ғолиб жамоа 150 минг доллар миқдорда грантни қўлга киритади. Ўзбекистон финалда Туркия ва Озарбайжон билан рақобатлашиб, 150 минг доллар грантни қўлга киритган.

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры