Савол: Навбатдан ташқари аттестация учун тўлов қилингандан сўнг, тўлов ўтган ёки ўтмаганлигини қандай билса бўлади?
Буни билиш учун Шахсий кабинетга кириб тўлов квитанциясини юклаб кўрилади. Квитанцияда «Тўланди» деган ёзув бўлса, демак тўлов қабул қилинган ҳисобланади. Шунингдек, тўлов қилингунга қадар мурожаат ҳолати қаторида «Тўлов жараёнида» деган ёзув кўриниб туради. Тўлов қилинганидан кейин мурожаат ҳолати «Жараёнда» га ўзгаради.