Сертификат учун устамалар, берилган санадан бошлаб қанча муддатгача тўланади?

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 11.05.2022 йилдаги ПФ-134-сон Фармони 9-бандига кўра халқаро тан олинган сертификатга эга бўлган педагог кадрларга — уларнинг тариф ставкасига нисбатан 50 ва 20 фоиз миқдорида ҳар ойлик қўшимча устама тўланиши белгиланган.

 

 

Ушбу фармон ижросини таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳамда Иқтисодиёт ва молия вазирлигининг 2023 йил 28 июлда 25-сонли қўшма қарор ишлаб чиқилган ва бу қарор 1-августдан кучга кирган.

 

Энди қаранг! Ўзбекистон Республикаси Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлигининг 2024-йил 4-апрелдаги 4-қ/қ-сон ва Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигининг 2024-йил 2-апрелдаги 3-мҳ-сон қарори (рўйхат рақами 3515)га иловада Хорижий тиллар ва умумтаълим фанларини билиш даражасини белгиловчи миллий ва халқаро тан олинган сертификатлар pўйхати тасдиқланган.

 

 

Ушбу қўшма қарор расмий эълон қилинган кундан эътиборан (29.05.2024) кучга кирган. Лекин қарор иловасининг 3 боби расмий эълон қилинган кундан эътиборан икки ойдан кейин кучга кириши белгиланган.

 

 

Шундай экан 3-боб қоидалари 29.07.2024 йилдан бошлаб кучга кирди. Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тўғрисидаги қонун 41-моддасига асосан норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар орқага қайтиш кучига эга эмас ва улар амалга киритилганидан кейин юзага келган ижтимоий муносабатларга нисбатан қўлланилади. Шунга кўра мазкур боб қоидалари кучга киргунга қадар олинган сертификатларга нисбатан 25-сон қўшма қарордаги қоидалар қўлланилади.

 

 

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ҳамда Халқ таълими вазирлигининг 2022 йил 29 июлда 34 қ/к, 15-хх сонли қўшма қарори билан берилиши бошланган устамалар сертификат муддати давомида тўланиши қайд этилган.

 

 

34-сон қўшма қарор қоидаларига кўра устама сертификат берилган вақтдан бошлаб кўпи билан 3 йил тўланиши белгиланган.  Ушбу қоида муддати бевосита ўзида кўрсатилмайдиган, яъни амал қилиш муддати белгиланмаган сертификатлар учун қўлланилади.

 

 

Мана шу қоидага кўра устама сертификат берилган санадан бошлаб 3 йил тўланади.

 

манба

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры