Мактабдаги танаффуслар вақтини ММТБ ходимлари белгилайдими?

 

Таълим муассасасини текширмоқчи бўлган ММТБ ходими мактабни текшириш учун асослантирувчи ҳужжатларни яъни, хизмат гувоҳномаси ва текширишни ўтказишга асос бўладиган ҳужжатларни мактаб маъмуриятига тақдим қилиши керак.

 

 

Агар ММТБ ходими текширишни ўтказишга асос бўладиган ҳужжатларга эга бўлмаса, мактаб раҳбарияти таълим муассасасида текширув ўтказишга йўл қўймасликка ҳақли.

 

 

Шунингдек, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023 йил 26 майдаги ПФ-79-сон Фармонига мувофиқ 2023 йил 1-центабрдан бошлаб ҳудудий мактабгача ва мактаб таълими бўлимларининг мактаблар фаолиятини текшириш ва таълим сифатини баҳолаш ваколатлари тугатилган.

 

 

Танаффуслар масаласига тўхталадиган бўлсак, ушбу тартиб Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 15 март кунги 140-қарори билан тасдиқланган «Умумий ўрта таълим тўғрисида»ги низом билан тартибга солинади.

 

 

Унга кўра, дарс машғулотлари оралиғидаги танаффуснинг давомийлиги — 5-10 дақиқа, ўқув куни ўртасидаги танаффус (катта танаффус)нинг давомийлиги эса — 15-30 дақиқа этиб белгиланиши мумкин.

 

 

Яъни, мактаб маъмурияти ўзининг ички имкониятларидан келиб чиқиб, танаффуснинг давомийлигини 10 дақиқа, катта танаффусларни эса 30 дақиқа этиб белгилаши ҳақли.

 

 

Зарурият туғилганда педагогик кенгашнинг қарори билан юқорида тилга олинган низом талабларидан келиб чиқиб, мактаб маъмурияти танаффуслар давомийлигини яна ўзгартириши мумкин.

 

 

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, ММТБ ходими таълим муассасасининг ўқув-тарбия жараёнига асоссиз равишда аралашиши қонунчиликка зид.

 

 

Эслатиб ўтамиз, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 197-5-моддасида педагог ходимининг касбий фаолиятига таълим олувчиларнинг билимини тўғри ва холис баҳолашга таъсир кўрсатиш билан ифодаланган тарзда қонунга хилоф равишда аралашиши ёки таълим ташкилоти педагог ходимининг хизмат вазифаларини бажаришига тўсқинлик қилганлик учун жавобгарлик белгиланган.

 

 

Ушбу қилмишларни содир этган фуқароларга базавий ҳисоблаш миқдорининг етти бараваридан ўн бараваригача, мансабдор шахсларга эса — ўн бараваридан ўн беш бараваригача миқдорда жарима солинади.

 

 

Манба: Хalq ta’lim info

Add a Comment

Your email address will not be published.

Mavzuga oid​

Telegram kanalga a’zo bo’lgan holda yangiliklar to'g'ridan-to'g'ri xabardor bo’ling!

Hamkorlarimiz

По теме

Станьте участником Telegram-канала и будьте в курсе новостей напрямую!

Наши партнеры